Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Индонезияда ниқоб тақиш чора-тадбирини бузганларни тобутларга ётқизишди

Индонезиянинг Проболинго шаҳри маъмурияти ва волонтерлар ниқоб тақиш режимини бузган қоидабузарларни тобутга ётишга мажбур қилдилар. Бу ҳақда 8 сентябрь куни The Jakarta Post нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, янги чора 50 нафар маҳаллий бозор сотувчиларига нисбатан қўлланган. Қоидабузарлар тобутларда ётган вақтда волонтерлар уларга коронавирус инфекциясидан вафот этган одамлар ҳақида сўзлаб берган, одамларга уларни томоша қилишига ва суратга тушишига рухсат ҳам берилган. Бироқ бироз вақт ўтганидан сўнг маҳаллий губернатор ноқонуний “машғулотларни” тўхтатишни буюрган.

Бундан ташқари, айрим қоидабузарлар бир ҳафта давомида савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари уч ойга олиб қуйилган. Қўшимчасига, уларга бозорни тозалаш каби мажбурий меҳнат жазоси ҳам хавф солмоқда.