Индонезияда Самарқанд тарихи ҳақида ҳужжатли фильм берилади

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 27 январь-3 февраль кунлари Малайзия ва Индонезияга ташрифи давомида Индонезиянинг «NET MEDIA» кинокомпанияси билан учрашув ташкил қилиниб, компания вакиллари Ўзбекистонга таклиф этилган эди.

Шунга кўра, айни кунларда мазкур компания ижодий гуруҳи Самарқанднинг туризм салоҳиятини кенг ёритиш мақсадида вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари, ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти, бетакрор табиати ва меҳмондўстлиги билан танишмоқда.

Улар тарихчи, туризм соҳаси вакиллари ва мутахассислар билан ҳамкорликда Самарқанд тарихи ва бугуни ҳақида ҳужжатли фильм суратга оляпти.