Индонезиялик балиқчи 26 йилдан буён тимсоҳ билан дўстлашиб келади

Калимантанлик 59 ёшли балиқчи Амбо Индонезияда машҳур одамга айланди. Унинг жуда ғайриоддий дўсти Ризка исмли улкан денгиз тимсоҳи бор. Тўрт метрли судралиб юрувчи ва Амбо 26 йил олдин учрашган ва ўшандан бери доимий алоқада бўлиб келади.

Кунларнинг бирида Амбо қайиғи ёнидан ўтиб кетаётган узунлиги бир метрга яқин бўлганРизкани кўриб қолган. Аввалига у тимсоҳга унчалик эътибор бермади, кейин аста-секин уйигача кузатиб, орқасидан эргашаётганини пайқаб, унга овқат беришга қарор қилди.

- Мен уни чақирдим ва у яқинроқ сузиб келди, ўшандан бери у шундай қилади, - дейди балиқчи. - Бу 26 йил давом этаётган ажойиб дўстлигимизнинг бошланиши эди, ким билади бу яна қанча давом этар экан... Агар икки-уч кун уни кўрмасам, излашга тушаман. Мен унга ўз фарзандимдек муносабат қиламан.

Йиллар ўтиб, улар жуда яқин дўст бўлиб қолишди. Ризка ҳар доим Амбонинг қайиғи ёни бўйлабсузади ва уни силаб қўймагунича кетмайди. Бундан ташқари, у оч қолганда “эгаси” уйи яқинидаги қирғоқда сузиб юради, Амбо эса Ризкани ҳар хил егуликлар билан сийлайди.

- Мен одатда Ризкага учта жўжа бераман. Овқатланиши биланоқ у сузиб кетади. Қишлоқдан узоқроққа кетгудек бўлсам, қўшниларимдан мен йўқ пайтимда Ризкага овқат бериб туришларини илтимос қиламан.
Амбо икки йил шаҳар маркази Самариндага ишлаш учун кетганида маҳаллий балиқчилардан Ризкага ғамхўрлик қилишни сўраган эди ва тимсоҳни яқин атрофда кўрган балиқчилар унга оз-оздан балиқ ташлаб туришди. Ўшандан бери Ризка маҳаллий ҳамжамиятнинг бир қисмига айланди ва у ердаги одамлар уни тумор сифатида кўришади.

Амбо Ризкани яхши кўришини таъкидласа-да, барибир тўрт метрли рептилияга жуда яқин келишдан қўрқиб туришини тан олади.

- Албатта, қўрқув бор, - дейди Амбо. - Лекин ота-боболаримиз ҳар доим бизларни у тимсоҳ ёкибошқа ҳайвон бўлмасин, уларга гўёки оила аъзосибўлгандек мулоқот қилишимиз мумкинлигига ишонтириб келишган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.