Инфокиоск электрон доскали суд биноси вилоятнинг Иштихон ва Тойлоқ туманларидагина мавжуд
- 05.12.2019 14:05
- 128
- Самарқанд
Иштихонда шу йил октябрь ойида фойдаланишга топширилган Суд қабулхонасида тумандаги тўртта суд фаолият юритмоқда.
Суд қабулхонаси биносида аҳолининг ариза ва шикоятларини қабул қилиш учун шароитлар яратилган. Айниқса, инфокиоск электрон доскаси орқали ариза ва шикоятлар намуналари билан танишиш мумкин. Қолаверса, иштихонлик фуқаронинг суди бошқа вилоятда ўтказилган бўлса, суд қарори ва бошқа маълумотларни ҳам шу инфокиоск орқали олишлари учун имконият яратилган. Бундай суд биноси вилоятда фақат Иштихон ва Тойлоқ туманида мавжуд экан.
Туман маъмурий суди раиси Собир Содиқовнинг айтишича, шу йил давомида 50 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган бўлиб, унинг 30 таси қаноатлантирилган.
Г.МЎМИНОВА.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!