“Инсон” - инсонга хизмат

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги шаҳар, туман “Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига комплекс хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган маскан. Ушбу марказлар орқали фуқаролар ижтимоий хизматлар, нафақа ва моддий ёрдам, реабилитация дастурлари, бандликни таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш каби хизматларни кўрсатади.

Шунингдек, ижтимоий хизматлар учун аризаларни қабул қилиш ва мониторингини юритиш, фуқароларнинг шахсий ҳолатига асосланган алоҳида ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш ишлари ҳам амалга оширилади.

Ҳозир ҳар бир вилоят ва туман марказида шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Улар замонавий инфратузилма, техник база ва малакали мутахассислар билан таъминланган.

Биргина, Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ўтган йили қарийб 20 минг ариза тушди ва шундан 15,5 мингта аризага ижобий хизмат кўрсатилди.

Жумладан, марказ томонидан оғир ижтимоий ҳолатга тушган фуқароларни эрта аниқлаш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоийлашувини таъминлаш, ҳаётга интеграция қилиш, ҳамма қатори тенг ва бахтли яшашлари учун давлатимиз раҳбари яратиб берган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ишлар олиб борилмоқда

Бобиржон ЖАМОЛОВ,

Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассиси.