Инсон қайси сайёраларда, қанча вақт яшай олади?

Айрим олимлар келажакда инсониятни қуёш тизимининг бошқа сайёраларида жойлашиб олиш ва терраформация кутмоқда, дейишади. Албатта, бу жараёнларнинг бошланишида одам сайёралар юзасида скафандрда бўлади. Айтайлик, бирор бир сабабга кўра скафандр топилмади ёки у билан боғлиқ қандайдир бузилиш содир бўлди. Қизиқ, инсон қўшимча жиҳозларсиз бошқа сайёрада қанча вақт яшаши мумкин?

Меркурий

Меркурий. Источник: https://ru.wikipedia.org

Ушбу сайёра худди Ойдаги каби атмосферага эга эмаслиги сабабли кундузи унинг юзаси цельсий бўйича +427 даражагача қизийди, кечаси эса ҳарорат -180 гача тушади. Сайёранинг кундузги томонида кийим ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган матоларнинг аксарияти бу ҳароратда бир дақиқадан камроқ вақт ичида ёниб кетади ва ичидаги одам шу туфайли нобуд бўлади.

Венера

Венера. Источник: https://ru.wikipedia.org

Венера – бу ҳақиқий жаҳаннам. Иссиқхона эффекти туфайли Венера юзасидаги ҳарорат цельсий бўйича тахминан 470 даража иссиқ, бундан ташқари, унинг кунлик тебранишлари Меркурийдан фарқли ўлароқ, жуда кичкина ва тахминан 1-2 даражани ташкил қилади. Венерада мунтазам равишда сульфат кислотали ёмғирлар ёғиб туради ва у ердаги атмосфера босими баъзи жойларда Ердагига қараганда 92 марта ошади. Шу сабабли бу сайёрада ҳеч бўлмаганда бир муддат ҳам скафандрсиз яшаш имкони йўқ. Унинг атмосфераси инсонни 1 сониядан кам вақт ичида парчалаб ташлайди.

Марс

Марс. Источник: https://ru.wikipedia.org

Қизил сайёрадаги иқлим ўта шафқатсиз. Марсдаги ҳарорат 60 даража совуқдан 20 даража иссиққача ўзгариб туради. Мос кийим одамни паст ҳароратдан ҳимоя қилиши мумкин. Сайёранинг кам учрайдиган сийрак атмосфераси асосан карбонат ангидрид, азот ва аргондан иборат бўлиб, ҳавонинг катта қисми тезда ўпкадан чиқиб кетади ва одам нафас ололмайди. Атмосферадаги кислород етишмаслигидан ташқари, сайёра ҳавосида доимий равишда учиб юрадиган ва нафас олишда одамнинг ўпкасини ишдан чиқарадиган чангга бой. Ҳар ҳолда, скафандрсиз кислород етишмаслиги туфайли инсон бир неча дақиқада ҳалок бўлади.

Гигант сайёралар

Планеты-гиганты по сравнению с Землёй. Источник: https://v-kosmose.com

Гигант сайёралар қаттиқ сиртга эга бўлмаганлиги сабабли уларда тўлиқ яшаш у ёқда турсин, ҳатто қўниш мумкин эмас. Юпитернинг тортишиш кучи Ерникига қараганда анча катта, шунинг учун сайёранинг чуқурликларига тушиб кетиш эҳтимоли жуда баланд. Шунингдек, Юпитер атмосферасида кўплаб хавф-хатарлар мавжуд. У ерда тезлиги соатига 500 километрга етган кучли довуллар авж олади. Атмосферага кириб борган сари босим ва ҳарорат жуда тез кўтарилади. Юпитер ичкарисидаги бу омилларнинг барчаси одамни 1 сониядан камроқ вақт ичида ўлдиради.

Сатурн

Бу сайёрада ҳам шу аҳвол. Чунки бу икки сайёранинг таркиби ва асосий хусусиятлари жуда ўхшаш. Ушбу сайёрадаги юқори босим, юқори ҳарорат ва етарли даражадаги радиация инсонга ҳатто бир неча сония яшашга имкон бермайди.
Шунинг учун агар инсон қандайдир тарзда ушбу сайёралар атмосферасига кириб қолгудек бўлса-ю, унда скафандр бўлмаса, нажот топиш имконияти нолга тенг.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.