Инсон руҳиятининг биз билмаган қирралари
Шундай вақтлар бўладики, ўзимиз билан ўзимиз курашамиз. Ҳис-туйғуга, нафсга берилиб, ҳафсаласизлик қиламиз. Ҳаёт ушбу курашлар асосида шаклланганлигини тушуниб туриб ҳам, қийинчиликлар орқали эришган ғалабага ҳам осонлик билан етмаганимизни англаймиз.
Ушбу психологик маслаҳатлар ўзингиз билан уйғунликда яшаб, ҳаётингиз ўз қўлингизда эканлигига ишонч ҳосил қилдирса, ажаб эмас.
1. Ўзингизга яхши муомала қилинг
Қилган хатоларингиз учун ўзингизни койишдан асранинг. Иродасизлигингиз оқибатида режаларингиз барбод бўлганида ҳам дарғазаб бўлманг. Осон бўлмаса-да, камчиликларингиз учун ўзингизни кечиринг. Ўзингизни кечиргандагина, онгингизнинг ахлоқ чегарасига тойиб кетишига йўл қўймайсиз ва кейинга қолдирилган ишларнинг кучайишини тақиқлайсиз.
2. “Бепул” тузоғига илинманг
Пўл кўп сарфланадиган дўконларда, гўзаллик салони, автосалон ёки ресторанларда сизни жуда ҳам оммалашиб кетган тузоқ кутиши мумкин.
Масалан, мана бу молни сотиб олсангиз, иккинчиси сизга бепул берилади, бирон хил совға берилади ёки гўзаллик салонида навбатингизни кутиб турган пайтда сизга бир пиёла чой беришди, бирор бир дўконда биллур вазада қўйилган ширинлик, ресторанда қилган буюртмангиз тайёрланаётган пайтда бош ошпаз сизга хушомад қилиб, берилган каҳва тоифасидаги илтифотлар. Шу тариқа сизда ушбу муассасаларга “содиқлик” шаклланади.
3. Оз вақт мутолааси
Ўқишни яхши кўрадиган, лекин ўқишга вақти етмайдиганлар учун бир маслаҳат. Бирор бир китоб ёки асарни ўқишни бошлаб, охиригача етказолмай, ўқишдан воз кечсангиз, эски ва жуда самарали усулни синаб кўринг: кунига ўзингиз ўқийдиган саҳифалар сонини белгилаб боринг. Масалан, кунига 10 бет. Бу кўп ҳам эмас, кўп вақтингиз ҳам кетмайди, ўнтагина саҳифа миянгизни чарчатмайди.
4. Хаёлий машқ қилинг
Бирор бир мақсадга эришмоқчи бўлсангиз, нима билан банд бўлсангиз ҳам кун давомида ёки ухлашдан олдин ўзингиз учун вақт ажратинг. Ўзингизга керак бўлган кўникмани тасаввур қилинг, орзу қилган нарсангизни батафсил кўз олдингизга келтиринг. Фақат буюм ёки бирор бир нарсани эмас, маҳорат, тажриба, вазият бўла қолсин. Ҳолва деган билан оғиз ширин бўлмайди, дейишингиз бор гап. Масалан, чиройли машина олиш ҳаваси қалбингизни иситиши мумкин. Лекин ушбу машина учун пул ишлаш ҳаракатларини визуал тарзда тасаввур қилиш фикрингизни тартибга солишда ёрдам беради ва аниқ мақсад қўйган бўласиз. Инсон миясининг ўрганиш қобилияти шунчалик каттаки, ҳатто керакли ҳаракатларнинг тасаввур этилиши ҳам ушбу ҳаракатлар учун жавобгар бўлган фаолиятини “ёқишга” мажбур қилади.
Демак, ҳаётингизни маънавий жиҳатдан яхшилашингиз, алданиб қолмаслигингиз, фикр юритиш тарзини яхшилашингиз учун ушбу тавсияларга амал қилишингиз керак экан.
Тасалли берадиган доирада қолмаслик учун бугунги ишни эртага қолдирманг, заиф томонларингизни кечиринг, муваффақиятларингиз учун ўзингизни рағбатланг.
Бекордан бекор пул сарфлашни истамасангиз, “бепул” тузоғига илинманг.
Мутолаа қилинг, билимга бўлган чанқоқлингиз учун ўзингизни мақтаб қўйишни ҳам унуманг.
Ва ниҳоят, инсон фикрлари моддийликка мойилдир. Албатта яхши ният қилинг ва орзуларингиз амалга ошсин!