“Ипотекабанк” венгриялик инвесторларга сотилмоқда
- 12.12.2022 15:13
- 108
- Иқтисодиёт
Хабарларга кўра, “Ипотекабанк” мижозлар сони бўйича Ўзбекистондаги 5-йирик банк ҳисобланади.
Бугун Тошкент шаҳрида “Ипотекабанк”нинг 75 фоиз давлат улушини Венгриянинг OTP банкига сотиш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтган.
“Ипотекабанк” Ўзбекистонда умумий бозорнинг 8,5 фоизини ташкил этади ва ва 1,6 миллион мижозга эга.
Венгриянинг OTP банки “Ипотекабанк”ни сотиб олиш учун бир неча йилдан бери музокараларда иштирок этиб келаётганди.
Теглар:
Ипотекабанк