Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамлаштириш жараёнида камчиликлар йўқ эмас

“Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва электрон хизматларни жорий этиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлаш бўйича таълим, тиббиёт, қишлоқ ва сув хўжалиги, давлат хизматлари, уй-жой ва коммунал хизматлар, банк, молия тизимларида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз раислигида 2023 йил 20 декабрда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан Иштихон тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги ҳолати "Ўзкомназорат"нинг вилоят ҳудудий шуъбаси ва вилоят ҳокимлиги мутахассислари иштирокида ўрганилди. Жумладан, туман ҳокимлиги ва тасарруфидаги ташкилотларда жорий қилинган, “Ижро интизоми идоралараро электрон тизими”, “Ичимлик ва оқова сув биллинг тизими”, “Қаттиқ маиший чиқинди биллинг тизими”, “Газ таъминоти биллинг тизими”, “Электр таъминоти биллинг тизими”, “Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш интеграциялашган тизими”, “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ягона рақамли таълим платформаси - “e-maktab” ва “Болалар боғчаси” каби ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди.

Шунингдек, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги ва тасарруфидаги ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Хисрав КАМАРОВ,

“Ўзкомназорат” инспексияси вилоят ҳудудий шуъбаси бош мутахассиси.