Ишсизлик нафақаси қанча муддат берилади?

Саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:

➖ Амалдаги қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси кўпи билан:

▫️ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;

▫️ илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса ўн уч календарь ҳафта мобайнида тўланади.

🔕 Шунингдек, ишсиз шахс ишга жойлашганда ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади.