Иштихон туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
- 15.06.2022 11:30
- 1988
- Самарқанд
Иштихон туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Шуҳрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Рўзиев Фазлиддин Куранович номзоди Иштихон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ф.Рўзиев мазкур тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Теглар:
Иштихон тумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа