Иштихонда 22 минг 400 тонналик ғалла хирмони яратилди

Иштихонлик ғаллакорлар давлатга дон топшириш режасини бажарди. 7380 гектар ерга буғдой эккан иштихонлик ғаллакорларнинг тинимсиз меҳнати, агротехника ишларини ўз ватқида амалга оширилиши, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олишлари натижасида гектарига 70 центнердан ортиқ ғалла етиштиришга эришилди.

Натижада режада белгиланган 22392 тонна ўрнига 22 минг 400 тонна ғалла топширилди.
“Барот Турдиев”, “Пахтакор Азамат”, “Домла Аброрий умр”, “Бегзод Шодиёров” фермер хўжаликлари улкан хирмон яратилишига муносиб ҳисса қўшишди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.