Иштихонда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Кеча, 27 сентябрь куни соат 01:01 да Самарқанд вилояти Иштихон тумани, Иштихон маҳалласида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор У.Мамашевга тегишли озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлган.

Хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 6 дақиқада етиб борган.

Ёнғин соат 01:12 да ўраб олиниб, соат 01:35 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида дўконнинг 35 квадрат метр майдонида - томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

ДЁХХ хабарида қайд этилишича, тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғиндан дўконнинг 55 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинга  электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.