Иштихонда янги боғча фойдаланишга топширилди
- 02.03.2020 18:09
- 186
- Жамият
Бугун туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласида тадбиркор Ихтиёр Бахтиёров ташаббуси билан ташкил қилинган “Келажак” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур МТТнинг қурилишига 2 миллиард 463 миллион сўм миқдорида пул сарфланган бўлиб, бинода болалар учун барча шароитлар яратилган.
МТТ 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг фойдаланишга топширилиши натижасида маҳаллада 3, 7 ёшли болаларни боғчага қамраб олиш 90 фоиздан ошади.


Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият