Иштихонлик 70 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун 40 гектар ер майдони ажратилди

Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур вазифалар ижроси Иштихон туманида ҳам самарали ташкил этилди.

Гап шундаки, туман миқёсида уйма уй юриш натижасида аниқланган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида деҳқончилик қилиш истагини билдирган 70 нафар банд бўлмаган ёшнинг ҳар бирига Шайхислом маҳалласи ҳудудидан 58 сотихдан жами 40 гектар ер майдони ажратилди. Шунингдек, ерга ишлов беришдаги харажатлар учун давлат ҳисобидан ҳар бир ёшга 2,26 миллион сўмдан субсидия берилди.

Янги режалар билан иш бошлаётган ёшларга тумандаги "Shayxislom agro frukt ishlab chiqarish" кооперативи раҳбари К.Муродов ҳам техника, ҳам экин етиштириш технологияларини ўргатиш бўйича ўз кўмагини бермоқда.

Олим Қўчқоров.