Испанияда коронавирус хуружи яна кучайди
- 22.07.2020 11:00
- 207
- COVID-19
Испанияда фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан буён COVID-19 билан касалланганлар сони 400 фоизга ошди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Икки ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида касалланганлар сони уч баробарга ошди: 3 июль куни 100 минг аҳолига 8,76 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, 20 июлга келиб ушбу кўрсаткич 27,39 нафарга етди.
Испания Европа давлатлари ичида коронавирусдан энг кўп азият чеккан мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда расман 311 916 нафар касалланиш ҳолати қайд этилди. 28,4 минг киши касаллик оқибатида вафот этди.
Шу билан бирга мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролар организмидаги анти таначаларни аниқлаш учун олиб борган тадқиқотларга кўра, умумий ҳисобда 2,3 миллион одам, яъни умумий аҳолининг 5,2 фоизи касалликни бошидан ўтказган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа