Испаниялик альпинист аёл 500 кунлик "меҳмонгарчилик"дан сўнг ғорни тарк этди
Испаниялик альпинист ер остидаги 70 метр чуқурликдаги ғорда 500 кунни ташқи дунёдан ажралган ҳолда ўтказди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Мадридда истиқомат қилувчи 50 ёшли Беатрис Фламини ўзини синаб кўриш ва ер остида ёлғиз яшаш қандай бўлишини билишга қарор қилди.
Ғордан чиқиб, журналистларга қисқача изоҳ берар экан, Фламини дунёдан узилиб қолиш тажрибасини “аъло ва беқиёс“ деб таърифлади.
Фламинининг эксперименти Timecave номли лойиҳанинг бир қисми бўлиб, у узоқ вақт ер остида ёлғиз яшаётган одамлар шахсиятини ўзгартиришни ўрганишга мўлжалланган.
1987 йилда италиялик Маурицио Монталбини ғорда 210 кун ўтириб, аввалги жаҳон рекордини ўрнатган эди.