Исроил Ғазо секторини тўлиқ эгаллаб олиш режасини маъқуллади
- 06.05.2025 14:24
- 65
- Хориж

Бу қарорни мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти қабул қилган.
Ҳужум АҚШ президенти Доналд Трампнинг Форс кўрфази мамлакатларига ташрифидан сўнг бошланади. Унгача Исроил гаровга олинганларни озод қилиш учун ҲАМАС билан музокараларни давом эттиради. Агар келишувга эришилмаса, операция тўлиқ куч билан бошланади ва мақсадларга эришилмагунча тўхтамайди.
Режа ҳудудни эгаллаб олиш ва ушлаб туриш, тинч аҳолини жанубга кўчириш, ҲАМАС нишонларига зарба бериш ва гуманитар ёрдамга киришни тўсиб қўйишни назарда тутади.
Исроил ҳозир Ғазодаги ҳужумларини кенгайтириш учун ўн минглаб захирадаги аскарларини чақирмоқда.
Теглар:
Исроил