Исроил ҳарбийлари Суриянинг Алеппо аэропортини ўққа тутди

Якшанбага ўтар кечаси содир бўлган аэропортга ҳужум ҳақида араб ОАВлари хабар берган.

Уларга кўра, зарбалар учиш-қўниш йўлагини ишдан чиқарган. Бир неча соат олдин суриялик мутахассислар шу ҳафта бошида Исроилнинг навбатдаги ҳужумидан кейин уни таъмирлашни якунлаган эди.

Исроил оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, аэропортнинг ўққа тутилиши Сурия ҳудудидан Исроилга ракеталар учирилганидан кўп ўтмай содир бўлган.

Айни пайтда Исроил Ғазо секторида радикал Фаластин гуруҳларига қарши ҳарбий операция бошламоқда. Ҳарбийлар ушбу қадамга ХАМАС ҳаракати 7 октябрь куни Исроил жанубига ҳужум қилганидан кейин борди. Бу воқеалар Исроилнинг Сурия ва Ливан билан чегарасида кескинликнинг кучайишига олиб келган.