Ихтирочи қандай ғойиб бўлган?
Француз Луини Лепрнез кинони суратга оладиган аппаратнинг биринчи прототипини яратган ихтирочи эди.
У буюк Британия ва АҚШда ишлаган. 1890 йил 16 сентябрда Дижонда акасини кўриб Парижга қайтаётганда бедарак йўқолган.
Қариндошлари Луини вокзалгача кузатиб қўйдилар, Парижда эса ихтирочини дўстлари кутиб олиши лозим эди, бироқ у келмади. Бу ҳам етмагандек, Лепрнезни поездга чиққанини ҳеч ким кўрмаган, купеси бўм-бўш эди, чизмалари солинган багаж ҳам топилмаган.
Ихтирочини ғойиб бўлганлиги жумбоқлигича қолди. Тахминлар эса кўп. Айримлар буни ўз жонига суиқасд ёки қотиллик деб тусмол қилишса, баъзилар уни рақобатчилари гумдон қилган, дейди.
Тусмоллар ичида кинематограф отаси Томас Эдисоннинг номи ҳам учрайди. У Лепренсни кинога оладиган аппарати учун биринчи патент олишга уринганини билиб қолган эмиш.
Т.Шомуродов тайёрлади.