Жаҳон банки Ўзбекистонга 14 миллиард доллар ажратиш ниятида

Жаҳон банки инқирозга қарши дастурни қўллаш мақсадида Ўзбекистонга 14 миллиард  доллар (АҚШ) ажратиш ниятида, деб хабар берди Podrobno.uz.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осий ҳудудлари бўйича гуруҳ вице-президенти Сири Мюллер ўртасида бўлиб ўтган видеоконференция мулоқоти вақтида маълум бўлди.

“Томонлар аҳолини коронавирус тарқалишидан ҳимоялашга, ташкилотларни ва биринчи ўринда кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик субъектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва якка тартибдаги тадбиркорларни қўллашга қаратилган ўзаро чора-тадбирларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини, глобал пандемия таъсиридан Жаҳон банки томонидан енгиллаштириш имкониятлари ва қўллаш механизми муҳокама қилинди”, дея хабар қилинди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида.

Мюллернинг маълум қилишича, Жаҳон банки Ўзбекистоннинг инқирозга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жаҳон банки гуруҳи томонидан тузилган “Стратегик тайёрлик ва жавоб дастури” учун 14 миллиард доллар миқдорида маблағ тўплаш ниятида.

Шунингдек, банк раҳбарияти, айни вақтда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш, ижтимоий ҳимоя ва бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида тезкорлик билан 1.2 миллиард доллар миқдоридаги маблағ ажратилиши кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Видеоконференция якунида Мюллер Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатиш масаласи устувор тартибда кўриб чиқилишини таъкидлади.