Жаҳон чемпионатида Навбаҳор Ҳамидовага билан беллашган боксчи эркак бўлиб чиқди
- 27.03.2023 09:48
- 776
- Спорт
Аввалроқ, юртимиз шарафини ҳимоя қилган самарқандлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритганини хабар қилгандик.
Мазкур мусобақада чемпионат тарихида камдан-кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Олдинги жангда Навбаҳор билан рингга чиққан жазоирлик Имане Хелиф кейинроқ бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати пайтида генетик текширув натижасида эркак киши эканлиги аниқланди.
Бунгача у Навбаҳор Ҳамидовани ҳам очколар бўйича ютганди. Хелиф дисквалификация қилиниши натижасида ҳамюртимизга ҳақли равишда бронза медали тақдим этилди. Энг қизиғи, Имане Хелиф ўтган йилги ЖЧда кумуш медалини қўлга киритган. Ҳатто олимпиадада ҳам қатнашган. Мутасаддилар эса шу пайтга қадар буни сезмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа