Жамоат транспорти муаммоси: Ечим бор, ечадиганлар йўқ
- 24.10.2022 16:19
- 348
- Самарқанд
Суратда жамоат транспорти тўғри йўлга қўйилган шаҳар манзараси акс этган. Видеолавҳада эса вилоят транспорт бошқармаси мутасаддиси бизда ҳам шундай бўлиши кераклигини таъкидлаяпти.
Аслида ҳам жамоат транспортини тартибли ва тўғри йўлга қўйилиши кўпдан-кўп муаммоларга ечим бўлиши кундай аён.
Айни шу сабабли санкт-петербурглик мутахассислар томонидан тайёрланган лойиҳада ҳам жамоат транспорти учун алоҳида йўлак бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Савол туғилади: башарти лойиҳа амалга оширилмас экан, у нима учун тайёрланди? Демак, хорижлик мутахассислар учун сарфланган шунча пул беҳуда бўлиб чиқяптими?
Ахир, апрель ойида давлат раҳбарига қилинган тақдимотда ҳам жамоат транспорти учун алоҳида йўлакни ташкил қилиш ваъдаси берилмаганмиди?
Ҳурматли Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, вилоят ИИБ ЙҲХБ мутасаддилари, қачон ишга киришасизлар?