“Жамоатчи ёрдамчи”лар ўз ҳудудида ишсиз, касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқароларни ўқишга жалб этиш учун тарғибот олиб боради

8 ноябрь куни телеграм каналимизда “Темурбеклар мактаби”га икки киши топмасам ишдан кетарканман” мазмунидаги мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан вилоят бандлик бандлик бошқармаси жавоб йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:

"Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма масъуллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2O2I йил 5 мартдаги қарорида "Аёллар дафтари" ва ''Ёшлар дафтари"ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш ҳамда “маҳаллабай” тизим асосида ишларни ташкил қилиш мақсадида 11 ой муддатгача ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторларига “жамоатчи-ёрдамчи”ларни жалб этиш бўйича вазифалар белгиланган.

Меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”ларининг асосий вазифалари этиб:
- маҳалла ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда доимий бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашиш;
- ҳудудда ташкил этилаётган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;
- меҳнат бозорида талаб бўлган касб-ҳунарга ўқишга юбориш ва бошқалар белгиланган.

Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Меликов томонидан “жамоатчи ёрдамчи”ларга бириктирилган ҳудуддаги ишсиз, касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқароларни ўқишга жалб этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва ўқишга жалб этиш бўйича топшириқ берилган".