Жанубий Корея коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга 5 миллион доллар ажратади

Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19‘га қарши курашиш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Шу муносабат билан ушбу дастурни тез фурсатларда амалга ошириш мақсадида Корея Республикаси Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Ушбу кўмак доирасида COVID-19 тарқалишига қарши кураш, шу жумладан, тиббий муассасаларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кадрлар малакасини ошириш, хусусан, тиббиёт соҳаси мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобил иловаларни ишлаб чиқиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш каби турли хил тадбирлар амалга оширилади.