Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабалар ўғирлик қилишди (видео)

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги (Корея Республикаси) элчихонаси консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.