Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Бугун Жанубий Корея ҳукумати  ўрмон ёнғинлари келиб чиққанлиги туфайли Кенвондо провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ёнғин бешта шаҳарга хавф соляпти. Жанубий Корея ҳукумати ёнғиндан зарар кўрган ҳудудларни муҳим ҳалокат ҳудудлари деб эълон қилишни режалаштиряпти.

Ёнғинлар туфайли бир одам ҳалок бўлган, ўн бир нафар одам яраланган.

Ёнғинларни ўчиришга ўт ўчириш командалари ва кўнгиллилар жалб қилинган.