Жанубий Уралдан Қутбгача бўлган 3183 километр масофани пиёда кезган одам
Ушбу олис йўлни уфалик Олег Чегодаев 109 кунда босиб ўтди.
Сайёҳ ва фотограф саёҳатини шу йил 1 майда бошлаган ва ушбу йўналишни 4-5 ойда босиб ўтишни ўз олдига вазифа қилиб қўйганди.
Аммо бу мақсадга 109 кунда эришди. 18 августда саёҳатчи инстаграмда у йўналиш охирги нуқтаси - Уралнинг шимолий тоғлари Константинов Камен чўққисини забт этгани ҳақида хабар ва сурат пайдо бўлди. Жасур саёҳатчи бунинг учун 3183 километр масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келди.
Миллионлаб одамлар ишсиз қолади
Глобал иқтисодий инқироз ва пандемия завод ва фабрикаларни ишга одамлар ўрнига ижарага роботларни ёллашга қизиқиш уйғотмоқда.
АҚШда аллақачон Formec Technologis компанияси томонидан соатига 10 долларга роботларни ижарага бериш хизмати пайдо бўлди. Америка компаниялари ҳисоблаб чиқишди: битта робот йилига ишчи кучига сарфланадиган 60 минг долларни тежайди. Яна у уч смена ишлайди, касал бўлмайди, маошга қўшимча тўлов талаб қилмайди. Робот оғир меҳнат талаб қилинадиган, иш бошдан ошиб-тошиб ётган жойдагина эмас, юқори малака талаб қилинадиган касблар – робот-ҳуқуқшунос, робот-врач, робот-ўқитувчи бўлиб ҳам ишлай олади. Бу эса миллионлаб одамларни кўчада ишсиз қолишига олиб келади. Хўш, улар қандай кун кечиришади?
Волга дарёси қурийдими?
Россия табиат вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда Обь, Волга ва Амур дарёларининг фавқулодда ифлосланиши кузатилди. Айниқса, Волга дарёсининг суви камайиб бораётгани жамоатчиликда катта ташвиш уйғотмоқда. Яқинда мутасаддилар – шаҳар мэри дарё трамвайини «Москва» теплоходига алмаштиришга мажбур бўлди. У Сарпин ороли ва Киров районидан шаҳарликларни ишга олиб бориб келади. Дарё сув сатҳи мамлакат фахри бўлган Волга дарёсида кейинги 20 йил давомида кузатилмаган экан.
Тоғаймурод Шомуродов ("Мир новостей" 2021 йил, 38-сон) тайёрлади.