Жар ёқасидаги уйлар
Баъзи одамлар денгиз қирғоғидаги шинамгина уйда яшашни орзу қилсалар, бошқалари ҳақиқатан ҳам унутилмас манзаралар ва ёрқин ҳис-туйғуларни афзал кўришади. Ушбу бинолар эгалари баландликдан қўрқмаслиги аниқ, чунки уйлари том маънода тубсизлик ёқасида жойлашган. Шу билан бирга, ичкарида тирикчилик учун ҳамма нарса икир-чикирларигача ўйлаб топилган! Бугун сизларни ҳақиқатан ҳам эътиборга лойиқ қоялар устида қурилган ҳайратланарли бинолар бўйлаб саёҳатга чорлаймиз.
Maralah, Канада
Қоядаги “мини” уй - бу Лаэртиса-Антониоса Андо Василиоунинг ижод маҳсули. Архитектор бинони Инфинити Моторс Лимитед компанияси билан ҳамкорликда эксклюзив проект учун лойиҳалаштирди. "Маралаҳ" сўзи Канаданинг маҳаллий тилидан "зилзила пайтида туғилган" деб таржима қилинади.
Шаҳардаги гавжум ҳаётдан узоқлашиш мақсадида изоляция қилинган, қисман осилган, қисман қоя ичига ўрнатилган коттежнинг полдан шифтгача бўлган деразалари тўғридан-тўғри дарёга чиқиб, унинг ажойиб манзараларини намоён этади.
SC Villa, Ливан
Ливандаги Акура шаҳри тепасида жойлашган қояда ўрнатилган бу уй “Youssef Tohme Architects & Associates” компанияси томонидан гавжум шаҳарни тинчгина жойга алиштирмоқчи бўлган мижоз учун яратилган. Таъсирчан фасад бетон деворларга ўрнатилган маҳаллий қора тошдан қилинган. Дизайн ҳақиқатан ҳам дадиллик билан қурилган: уйнинг орқа томони пастдаги тик қояга қараган ҳолда бутунлай очиқ қолдирилган. Тоғ чўққиларининг ўртасида жойлашган ҳовлидан яққол ҳайратомуз баландликлар манзараси кўринади.
The Pole House, Австралия
Фото: loveproperty.com
Австралиядаги пляждан 39 метр баландликда жойлашган бино денгизнинг унутилмас манзаралари, шунингдек, дунёдаги энг гўзал чўллардан бири деб ҳисобланадиган Буюк Океан йўлини тақдим этади. Ажабланарлиси, уя пўлат устунларга суянади ва унга шиша панжаралар билан ўралган 23 метрлик йўлак орқали кириш мумкин.
The Pumpkin House, АҚШ
Фото: loveproperty.com
Нью-Йорк шаҳридаги Гудзон дарёси устида жойлашган Қовоқ уйи жарлик ёқасидаги уйлар орасида яна бир машҳуридир. 1920-йилларда қурилган бино ўзининг асл номини қуёш ботганда порлаб турган қовоққа ўхшаш ўзига хос деразалари шакли туфайли олди. Европа услубида қурилган ажойиб олти хонали қурилма гумбазсимон шифтлар ва антиқа ёғоч мебелларга эга. Ҳайратланарли манзаралардан баҳраманд бўлишни хоҳлайдиган меҳмонлар учун ҳатто алоҳида студия ҳам мавжуд.
Mountain House, Канада
Эронлик архитектор Милод Иштиёқининг бу лойиҳаси ҳали концепция босқичида бўлиб, жой сифатида қоя устида ўсаётган тўртта дарахт атрофи танланган. Бир оила Ванкувернинг шарқий қирғоғи Квадра оролидаги гўзал қуруқликда ўз уяларига эга бўлишни хоҳлаб, меъморга мурожаат қилди.
Ичкарида уй уч қаватга бўлинган: бири мижоз ва унинг рафиқаси, иккинчиси ўғли учун, учинчи қаватда эса дам олиш ва спорт майдончалари қуриш режалаштирилган.
Фото: loveproperty.com
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.