Жиноятчиликни жиловлашни бошлаган ташкилотлар

2019 йил 1-март куни Самарқанд вилояти "Ёшлар маркази"да  Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар идоралараро комиссияси ҳамкорлигида  "Жиноятчиликни жиловлаймиз" шиори остида тадбир ўтказилди. Унда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллигига асосан суд залидан озод қилинган ёшлар, Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар ҳамда Самарқанд шаҳридаги тарбияси оғир ўғил болалар учун мўлжалланган 64-сонли  махсус мактаб ўқувчилари иштирок этди. 

Шунингдек тадбирда "Биз-ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остида расмлар кўрик-танлови ўтказилиб, ғолибларга вилоят ИИБнинг эсдалик совғалари ва китоблар совға қилинди.