Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиноятларнинг 88 фоизи аёллар томонидан содир этилган

Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар барча жабҳаларда қайта кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада барча турдаги жиноятчилик 2017 йилда 15,7 фоизга, 2018 йилда 33,5 фоизга, 2019 йилнинг 11 ойида 24 фоизга пасайганлигини эътироф этиш лозим.

Амалга оширилаётган тадбирларнинг самараси сифатида ҳозирги кунга келиб одам савдоси жиноятчилигининг камайиб бораётганлигини кузатиш мумкин.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2017 йилда 305 та жиноят иши қўзғатилган бўлса, уларнинг сони 2018 йилда 123 тани, жорий йилнинг 11 ойида эса 84 тани (2018 йилнинг 11 ойида 113 та) ташкил этган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, содир этилган жиноятларнинг 88 фоизи аёллар томонидан содир этилгани ачинарли ҳолат.