Жисмоний шахслардан даромад солиғи ушлаб қолинганлиги ҳақида маълумот сўралмайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарорининг 6-бандида 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланган.
Эндиликда ушбу ҳужжатлар ваколатли органлардан фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.
2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан ушбу маълумотларни талаб қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларни бузиш деб эътироф этилиб, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни маъмурий жавобгарликка тортишга асос ҳисобланади.