Жисмоний тарбия ва спорт вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Муротов Нодир Хўжамқулович Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Таъкидланишича, мазкур лавозим шу кунгача вакант бўлган.
Нодир Муротов Гулистон давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри мутахассислигига эга.
Н.Муротов меҳнат фаолиятини Боёвут туманидаги “Мурод” фермер хўжалигида иш юритувчи лавозимидан бошлаб, Республика таълим маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.
2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат харидларини тартибга солиш ва Мониторинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Давлат харидларини бошқариш методологияси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.