Жомбой туманида ҳам “Covid-19” вирусига таҳлил топшириш имкони яратилди

“Orzu clinic” тиббиёт марказида коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест тизими йўлга қўйилди.

Клиникада 2 хил усулда тест ўтказиш имкони мавжуд.

– ПЦР (полимераз занжир реакцияси) асосидаги услуб. Бунда бемор организмида инфекция бор-йўқлигини аниқлаш учун томоқдан суртма олинади. Инфекцияни организмга тушган кунидан бошлаб аниқлаш имкони бор.

– ИФА (Иммунофермент анализ). Бунда организмда коронавирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлиши аниқланади. Ушбу усул ёрдамида касаллик айнан қайси босқичда эканлиги ва аввалроқ хасталикка чалиниб, тузалганлик натижасида юзага келган иммунитетни ҳам аниқлаш мумкин.

Жомбой туман ҳокимлиги

ахборот хизмати.