Жомбойда 27 нафар болалар боғчаси ходимларининг иш ҳақи ундириб берилди
- 21.09.2021 11:23
- 125
- Самарқанд

Жомбой туман адлия бўлимига туманда фаолият олиб бораётган боғча ходимлари томонидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларга кўра, Жомбой тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли болалар боғчаларида фаолият юритаётган 27 нафар ходимнинг ойлик маошлари асоссиз равишда тўланмаганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан, адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туман судига ариза киритилди. Натижада мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг қонуний манфаатларини кўзлаб, жами ҳисобда 230.937.000 сўм тўланмай қолган иш ҳақлари ундириб берилди.
Фурқат Турсунмуродов,
Жомбой туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Халқ меҳрини қозонган фидойи раҳбар эди
- Бугун, 10:01
- Мутолаа
Очкўзлик балоси
- Кеча, 21:38
- Мутолаа
Мутолаа: Номталаш (Ҳажвия)
- Кеча, 21:30
- Мутолаа
"Амир Темур" ордени қаерда сақланяпти?
- Кеча, 15:24
- Самарқанд