Жомбойда жиян жаҳл устида ўз амакисини пичоқлаб қўйди
- 06.01.2019 10:29
- 118
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 4 январь куни пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Жомбойнинг «Қулбости» маҳалласида яшовчи Ж.А. ўз уйида бирга яшовчи амакиси Б.Ғ. билан жанжаллашган ва жанжал вақтида амакисининг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.
«Натижада Б.Ғ. касалхонага ётқизилган. Ж.А. ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: Daryo.uz
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа