Жомбойда тортилья ва круасан маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
2024 йилда ўзлаштирилиши лозим бўлган хорижий инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва уларни тез фурсатларда ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари жойларга чиқиб, инвестиция жорий этиш масалаларини ўрганмоқда.
Жумладан, вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев ва мутахассислар Жомбой туманида жойлашган “Gold lavashf” МЧЖ томонидан барпо этилаётган лойиҳа билан танишди.
Ушбу лойиҳа қиймати 3,0 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Корхона йилига 78 млн дона тортилья ва круасан маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирган.
2024 йилнинг 4-чорагида ишга тушиши кутилаётган корхонада 100 нафар киши иш билан таъминланиши кутилмоқда.
Божхоначилар корхона раҳбари Ф.Касимов ва мутахассис-ходимларга “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан фойдаланишнинг афзалликлари, ваколатли иқтисодий операторларга берилаётган кенг имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар берди.