Жомбойда йирик кўргазма ташкил этилди, тузилган шартномалар сони 600 дан ошди

Жомбой туманидаги “SOF-EXPO SAMARKAND” кўргазма мажмуасида бўлиб ўтган “Қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологиялари саноат ярмаркаси – AGROPRO EXPO 2022” биринчи кўргазмасида 120 дан ортиқ ҳудудий, хорижий ва экспортёр корхоналар 1500 турдаги маҳсулот ва техникалар намойиш этишди.

Кўргазмада ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида жами 678 та шартнома имзоланди.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилиш бўйича 105 та, томчилатиб суғориш тизимлари 15 та, иссиқхона бўйича 10 та, ўғит ишлаб чиқарувчилар 15 та, экспортёрлар 40 та, чорвачилик йўналишида 30 та, балиқ саноатида 20 та, ипакчилик 3 та, ветеринария препаратлари ва кимёвий воситалар корхонлари 150 та, ҳайвонлар учун озуқа корхоналари 10 та, кўчатчилик 140 та, уруғчилик 140 та шартнома тузилди.

Кўргазма доирасида экспортёрлар, фермерлар ва корхоналар учун 26 та мавзуда семинар ва тақдимотлар ўтказилди.

Биринчи кўргазмада 678 та шартнома имзоланди