Жорий йил Самарқандга 512 дона замонавий қишлоқ хўжалик техникалари келтирилди
Миришкор деҳқонларимиз бежизга, “техника деҳқоннинг қаноти” дейишмайди. Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил етиштириш, айнан қишлоқ хўжалиги техникаларига боғлиқ. Шу боис Самарқандда агрокластер корхоналари раҳбарлари, фермерлар томонидан соҳага илмий ёндашилган ҳолда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида 512 дона замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилди. “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникалар учун 3 миллиард 711 миллион сўмликдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари бўлиб ўтган “Қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологиялари” ярмаркаси ва саноат кооперация кўргазмасида қатор агрокластер корхоналари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан янги, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш юзасидан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Пандемия асоратларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашда истиқболли лойиҳалар ҳам ҳаётга татбиқ этилмоқда. Унда замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари паркини замонавий техника воситалари билан тўлдиришга жиддий аҳамият қаратилган.
- Каттақўрғон туманида кейинги уч йил давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш мақсадида Германия, Беларусь, Хитой ва Туркия давлатларидан 113 миллиард 225 миллион сўмлик ҳар хил турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилди. Шунингдек, тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 2018-2020 йиллар давомида 29 миллиард 65 миллион сўмлик 147 дона янги қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинди.
Ҳусусан, Каттаминг "Агросервис МТП" МЧЖ томонидан 13 миллиард 737 миллион сўмлик 46 дона, "Каттақўрғон кластер" МЧЖ томонидан 49 миллиард 426 миллион сўмлик 150 дона, "Амина голд инвест" МЧЖ томонидан 20 миллиард 996 миллион сўмлик 183 дона янги қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олинди.
Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларининг электрон рўйхати шакллантирилиб, давлат рақам белгилари билан таъминланмоқда.
Булардан кўзланган мақсад аҳолини сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.