Жорий йил ҳосили учун 200 та замонавий пневмотик сеялкалардан фойдаланилади
- 25.03.2021 16:46
- 53
- Иқтисодиёт
Самарқанд вилояти пахтакорлари 2021 йил ҳосили учун 75 минг 356 гектар майдонга ғўзанинг "Султон", "Бухоро-l02", "Омад", "С-8286" сингари иқлим шароитига мос эртапишар ва ҳосилдор навларини экишни режалаштирган.
- Чигит экиш даврида тупроқнинг намлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак, - дейди Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи Нурмамат Турсунов. - Чигит экишда гектарига ўртача 45 килограмдан жами 4 минг 980 тонна уруғлик, 60 та уруғлик тарқатиш шохобчаси захираси яратилди. Ҳар гектар ерга 150 килограмдан фосфорли, 50 килограмдан калийли ўғит қўшиб экилиши юзасидан вазифалар белгиланди.
Мавсумда 962 та чигит экиш сеялкаси қатнашади ва 200 та замонавий пневмотик сеялкалардан фойдаланилади.
Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 20 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!