Жойларда тиббий кўрик ўтказилди

Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази қошида ташкил этилган мобил бригада мутахассислари Ургут, Нарпай ва Пахтачи туманларида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказди.

Тиббий кўрикда тор мутахассислар терапевт, акушер-гинеколог, педиатр, офталмолог ва бошқа мутахассислар томонидан кўриклар олиб борилиб, маслаҳатлар берилди.

Аҳоли, ҳомиладорлар, айниқса ёшлар орасида ОИВ инфекцияси, вирусли гепатит В, С ва жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларни эрта аниқлаш мақсадида лаборатория текширувидан ўтказилди.