ЖССТ: COVID-19 инфекциясига қарши дастлабки вакцина жорий йилнинг куз ойларида пайдо бўлиши мумкин
Оксфорд университети Италиянинг Irbm компанияси билан ҳамкорликда COVID-19 га қарши дастлабки вакцинани жорий йилнинг куз ёки қиш ойларида тақдим этиш имкониятлари юқори. Бу ҳақда Италия Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси ва ЖССТнинг Италиядаги вакили Вальтер Риччарди 10 июнь куни маълум қилди.
“Агар барчаси кўнгилдагидек ўтса, куз-қиш ойларида бизда дастлабки вакцина пайдо бўлади”, дея таъкидлади ЖССТ вакили.
У европалик мутахассислар АҚШлик ҳамкасбларидан олдинда бораётганликларини, Италия-Британия вакцинаси илгарилаб кетганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳақида ҳеч ким аниқ бир гап айта олмайди. Бироқ касаллик ўзидан ўзи йўқ бўлиб кетмаслиги аниқ.
Шунингдек, Вальтер Риччард Оксфорд университети ва Irbm компанияси томонидан ишлаб чиқилган намунавий вакцина 510 нафар кўнгиллиларга нисбатан апрель ойининг охирларида қўлланилганини ва айни вақтда уларнинг саломатлигида бирон бир мауммолар кузатилмаётганлигини алоҳида таъкидлади.