ЖССТ: Дунё бўйича камида 5,9 миллион нафар ҳамшира етишмаяпти
Коронавирус билан боғлиқ вазиятда дунё ҳамжамияти ҳамшираларга ўлкан эҳтиёж сезаяпти, жаҳон мамлакатлари камида 5,9 миллион нафар тиббий ходимга маҳтож, деб хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “2020 йилдаги ҳамширалик иши ҳолати” номли баёнотида.
“Дунё бўйлаб 28 миллионга яқин ҳамширалик хизматини ўтаётган ходимлар мавжуд. 2013 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда уларнинг сони 4,7 миллионга ошди. Бироқ дунё бўйлаб ҳамшираларга бўлган эҳтиёж сақланиб турибди ва бу кўрсаткич 5,9 миллионга тенг. Бу касбга бўлган эҳтиёж Африка, Жанубий-Шарқий Осиё ва Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудуди, шунингдек, Лотин Америкаси мамлакатлари ҳудудида кўпроқ сезилмоқда”, дейилади ЖССТнинг Халқаро ҳамширалар кенгаши ва “Бугунги кун ҳамширалик иши” компаниялари ҳамкорлигида тайёрланган баёнотда.
Маълумотда келтирилишича, бу мауммога дуч келган мамлакатлар, ҳамшираларга бўлган эҳтиёжни пасайтириш учун битирувчи ҳамширалар сонини йилига 8 фоизга ошириш зарур. Бунинг харажатлар қиймати киши бошига йилига 10 доллардан тўғри келади.
“Сиёсатчилар ҳамшира тайёрлаш харажатлари қанча бўлишини билишади. Бироқ уларнинг кўпчилиги ҳамширалар қанчалик қадрли эканлигини энди англашмоқда. Ҳамширалик ишига сарфланган ҳар бир доллар бугунги кунда барча учун сезиларли бўлмоқда”, дея таъкидлади Халқаро ҳамширалар кенгаши раҳбари Аннет Кеннеди.