ЖССТ коронавирус пандемияси қачон тугашини тахмин қилди

Инсоният коронавирус пандемиясини тахминан икки йил ичида енгиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адан Гебрейесус 22 август куни шундай фикр билдирди.

“Ҳозирги ҳолатда бизда улкан ҳажмдаги технологиялар мавжуд. Катта алоқалар бор жойда вирус тез тарқалади, бироқ бизда уни тўхтатишга қодир технологиялар мавжуд”, - деди у.   

Гебрейесус, инсоният 1918 йилда тўқнаш келган испанка гриппи икки йил давом этганини, бироқ COVID-19 ни ЖССТ тезроқ енгишга умид боғлаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, ЖССТнинг фавқулотда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове, ташкилот томонидан COVID-19 мутациясини аниқлаш ишчи гуруҳи ташкил этилганини маълум қилди.