Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каъба атрофидаги тўсиқ олиб ташланди

Хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларида Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида хушхабарлар тарқалди.

Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

“Ҳаж – 2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.