Кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Юртимизга қўшни давлатдан кириб келиш учун ҳаракатланган “Chevrolet Lacetti” русумли автотранспорт воситаси Ургут туманидаги “Жартепа” чегара божхона постида божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилди.

Жараён давомида автомашина юкхонасидан ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган 2148 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур дори воситаларининг дастлабки ҳисоб китобларга кўра қиймати 57 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.