Камбағаллик даражаси: Энг юқориси Қорақалпоғистонда - 19,7 фоиз, бу борада Самарқанд вилояти 7-ўринда - 14 фоиз
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистоннинг камбағаллик даражаси тўғрисидаги статистикани эълон қилди.
Унга кўра, мамлакатда бугунги кунда 1 миллион 307 минг 800 та камбағал оила мавжуд. Республика бўйича камбағаллик даражаси 17 фоиз (2022 йил)дан 14,1 фоизга тушди. Йил якунида бу кўрсаткич 14,1 фоиздан 12 фоизга, яъни 1 миллион 307 минг 800 дан 1 миллион 180 минг оилага қисқариши кутилмоқда.
2023 йилнинг декабрь ойига келиб, 130 мингга яқин оила, яъни 1 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда.
Юқорида берилган диаграммада ҳудудлар кесимида камбағаллик даражасини кўриш мумкин. Унда энг юқори даража Қорақалпоғистонда - 19,7 фоиз, Самарқандда эса 14 фоизни ташкил этгани акс эттирилган.