Камчаткада 67 кун қайиқда очиқ денгизда қолиб кетган эркак топилди
Маълум бўлишича, шу йилнинг 4 август куни Михаил, Сергей ва Иля (15 ёш) китларни томоша қилиш учун Охот денгизи орқали Шантар ороллари томон йўлга чиқишади. Улар ўзлари билан иссиқ кийим, қутқарув жилетлари, фонарь, оз миқдорда озиқ-овқат ва 20 литр сув олишади.
9 август куни улар ортга қайта бошлашади, бироқ Сахалинга етиб боришмайди. Бир ойдан ортиқ давом этган қидирув ҳеч қандай натижа бермайди.
Кеча, икки ой ўтгач қайиқни Камчатка қирғоқларидан 23 километр узоқликда балиқчилар топишган. Қайиқда фақат Михаил тирик, унинг дўсти ва жиянининг эса жасадлари бор эди.
Айтилишча, тирик қолган Михаил ҳозирда ҳушсиз ва аҳволи оғир. У 50 килограм вазн йўқотган.