Камчаткада АН-26 самолёти ҳалокатга учради, 28 киши қурбон бўлганлиги тахмин қилинмоқда

6 июль куни Петропавловск-Камчатка-Палана рейсини амалга ошираётган АН-26 йўловчи самолёти белгиланган вақтда алоқага чиқмади. Самолёт бортида 28 киши, жумладан бир бола бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, самолёт Палана яқинида қўнишдан олдин қояга урилган.

Айни пайтларда Камчаткада қидирув операцияси давом этмоқда. Ҳалокатга учраган АН-26 қурбонларининг яна ўнта жасади топилди ва шу кунгача жами 19 нафар ҳалок бўлганлар топилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

АН-26 самолёти қулаган жойда 51 кишилик қутқарувчилар гуруҳи иш олиб бормоқда. Об-ҳаво шароитига қараб водолазлар иш бошлайди. У ерга самолёт қолдиқларининг бир қисми тушиб кетган.

Камчаткада авиаҳалокат муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Қурбонлар қариндошларига суғурта тўловлари сифатида 2 миллион рубль, 1 миллион рубль авиакомпания ва ҳукумат 500 минг рубль беради.