Камчилик тузатилган: Нарпайдаги ҳолат бўйича туман ҳокимлиги муносабат билдирди

"Zarnews.uz телеграм каналида “Нарпай тумани ҳокимлигида мутахассис бошқа ишга ўтганлигини 10 кундан кейин "сезиб қолишди" сарлавҳа остида хабар тарқалди.

Хабарда 29 октябрда чиқарилган фармойишда ҳокимликнинг етакчи мутахассисларидан бири билан меҳнат шартномаси 19 октябрдан бекор қилингани, шу каби ҳокимликнинг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифаси бўш турганлиги, бу лавозимда аввал ишлаган ходим билан меҳнат шартномаси қачон бекор қилингани тўғрисида ҳужжат очиқ манбаларда эълон қилинмаганлиги баён этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан камчиликка йўл қўйган тегишли масъул ходимларга чоралар кўрилиб, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирилди.

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифасидан озод этилганлиги ҳақида туман ҳокимининг 2021 йил 11 ноябрь куни 55-7-98 F/21 сонли фармойиши чиқарилганлигини маълум қиламиз.

Zarnews.uz телеграм каналига ушбу ҳолатга беэътибор бўлмаганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгусида фаол ҳамкорликни давом эттирамиз", дейилади ҳокимлик муносабатида.